Тен Ҳаг Роналду ҳақида гапиришдан бош тортди

Эрик тен Ҳаг МЮ собиқ футболчиси Криштиану Роналдунинг "Ал-Насср"га ўтгани ҳақида фикр билдиришдан бош тортди.

"Мен ўтмиш ҳақида гапиришни истамайман, келинг, яхшиси келажак ҳақида гаплашайлик. Бугун олдинга яна бир қадам ташладик. 

Мавсумда илк бор бугун кучли тўртликка кирдик, аммо бу ҳеч нарсани англатмайди. Чунки олдимизда узоқ йўл бор. Ўйиндан ўйинга кучайиб, соврин ютадиган даражага кўтарилишимиз лозим",-деди нидерландиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Роналду ноябрь ойида интервью бериб, тен Ҳагни ҳурмат қилмаслигини айтганди. Шундан сўнг МЮ ва Криштиану ўртасидаги шартнома бекор қилинди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!