Тен Ҳаг: "Роналдунинг МЮдан кетиши аниқ эди"

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Ҳаг шогирди Криштиану Роналдунинг шов-шувли интервьюси ва унинг оқибатлари ҳақида гапирди.

"Мен аввалданоқ Роналдунинг қолишини хоҳлаганман, бу борадаги фикрим ҳамон ўзгаргани йўқ. Кетишни эса айнан унинг ўзи истади. Агар қайсидир футболчи клуб шарафини ҳимоя қилмаса, кетиши аниқ бўлиб қолади.

Ҳа, мен унинг интервьюсини кўрдим, чунки бу ишимнинг бир қисми. Ўйлайманки, Криштиану ушбу сўзларидан сўнг МЮдан кетиши аниқ эди - бошқа чора йўқ. 

У интерьюси қандай оқибатларга олиб келишини биларди. Роналду менга ҳеч қачон кетишни истаётганини айтмаганди",-деди нидерландиялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!