Тен Хаг

"Аякс" Голландия чемпионатининг 7-турида "Фортуна"ни 5:2 ҳисобида тор-мор келтирди.

Амстердам клуби бош мураббий Эрик тен Хаг қўл остида чемпионатнинг 82 та ўйинида 250 та гол урди. Ушбу голларнинг 20 таси сўнгги 3 та ўйинда киритилди.

Goal.com нашри тарқатган хабарга кўра, тен Хаг бу борада "Аякс"нинг собиқ бош мураббийи Йохан Кройффнинг 1987 йилги рекордини такрорлаган.

Эрик тен Хаг “Аякс”ни 2017 йилдан буён бошқариб келмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)