Тен Хаг де Йонгнинг трансферига ишора қилди
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг жамоага янги келиши мумкин бўлган футболчилар ҳақида гапирар экан, "Барселона" ярим ҳимоячиси Френки де Йонгни ўз жамоасида кўришни исташига ишора қилди.
“Биз таянч ярим ҳимоячи позициясида ўйнай оладиган ўйинчи қидирмоқдамиз. Ҳозир таркибда биз талаб қилаётган ўйинни кўрсата оладиган футболчиларимиз таркибимизда кам. Агар шундай ўйинчини топа олмасак, жамоа аъзоларидан умид қилишдан бошқа иложимиз йўқ. Биз ушбу нуқтада ўйнай оладиган футболчилар “шорт-листи”ни тузиб чиқдик. Ҳозирда уларнинг ўйинини кузатмоқдамиз. Агар, “Манчестер Юнайтед”га мос келадиган футболчини топган заҳотимиз уни сотиб олишга ҳаракат қилмиз”, - дея тен Хагнинг сўзларини келтиради “The Athletic” нашри.
Фикрлар