Тен Хаг: Гвардиола давридан сўнг жамоа Месси учун ўйнашни бошлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Аякс" бош мураббийи Эрик Тен Хаг "Барселона" сардори Лионель Мессининг ҳозирги ўйини Хосеп Гвардиоланикига мос келмаслигини айтиб ўтди.

"Месси ҳамон юқори савияда тўп сурмоқда, бироқ Гвардиола даврида у жамоа учун ўйнар эди. Пеп кетганидан сўнг эса вазият ўзгарди, энди Лео жамоадан бир бош устун ва барча у учун ўйнамоқда", - дейди мураббий.

Гвардиола "Барселона"га 2008/2012 йиллар мобайнида устозлик қилган. Клуб унинг қўли остида ўн тўртта унвон соҳибига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!