Тен Хаг "Манчестер Юнайтед" раҳбариятидан безовта қилмасликни сўради

CHERY AUTO

"Аякс" бош мураббийи Эрик тен Хаг "Манчестер Юнайтед" раҳбариятидан Амстердам жамоаси ўйнилари олдидан уни безовта қилмасликни сўради. Бу ҳақда ESPN хабар тарқатди. Эрик ҳозирча бутун эътиборини фақат "Аякс"га қаратмоқчи. 

Хабарингиз бор, тен Хаг ёзда "қизил иблислар"ни қабул қилиб олади. Шартнома расман имзоланган. Манкунияликларни янги мавсумга нидерландиялик мутахассис тайёрлайди. 

"Аякс" айни дамда иккинчи ўриндаги ПСВни 4 очко ортда қолдириб, чемпионатда пешқадамлик қилмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!