Тен Хаг Манчестер Юнайтед”футболчиларига тақиқ жорий қилди

  • 11 июль, 2022, 10:10
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг жамоанинг кунлик режимидаги илк ўзгаришларни амалга оширди, деб хабар беради “Daily Mail” нашри.

Tecno

Манбага кўра, 52 ёшли голландиялик мутахассис ўз шогирдларига нонушта, тушлик ва кечки овқатни фақат бирга танаввул қилишни буюрган.

Қайд этилишича, мураббий ўз фалсафасини футболчиларга сингдириш учун якка тартибда машғулотлар олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, манкунианликлар мавсумолди йиғинларини Таиланд ва Австралияда ўтказишади.

Маълумот ўрнида, “қизил иблислар” якунига етган мавсум Англия Премьер лигасида 6-ўринни қўлга киритди ва Европа лигаси йўлланмасига эга чиқди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!