Тен Хаг: “Орзулар театри”да бундай спектаклни томоша қилиш менга завқ бағишлади

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг АПЛнинг 6-тури доирасидаги "Арсенал" устидан қозонилган ғалаба (3:1) ҳақида фикр билдирди.

Ҳисобни “Манчестер Юнайтед”нинг янги футболчиси Антони очган бўлса, Маркус Рэшфорднинг дубли клубга қимматли очкони тақдим этди.

“Биз Англия Премьер лигасининг турнир жадавали етакчиси устидан ғалаба қозонганимиздан жуда хурсандмиз.

Жамоамиз муваффақиятсизликларга бардош бера олишини кўрсатди, бу бизнинг менталитетимиздан далолат беради. Ўйиндан-ўйинга яхшиланиб борамиз.

Антони ва Рэшфорд ажойиб ўйин кўрсатишди. Улар ўйин давомида рақиб дарвозасига таҳдид қилишдан тўхтамадилар. Биламан, бизда жуда кучли ҳужумчилар бор. Футболчиларимизнинг тезкорлигини ҳам инкор этиб бўлмайди. Улар биринчи марта бирга ўйнашди, лекин ўзларини йўқотиб қўймади. “Орзулар театри”да бундай спектаклни томоша қилиш менга завқ бағишлади”, - деб тен Хагнинг сўзларини келтиради “BBC Sport”.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!