
Тен Хаг қайси позицияни кучайтириш кераклигини айтди
“Манчестер Юнайтед” январда “Норвич Сити” ҳимоячиси Макс Ааронсни сотиб олмоқчи, дея хабар бермоқда “The Sun” нашри. Эрик Тен Хаг уни Диогу Далотга рақобатчи сифатида клубга келишини хоҳлайди.
“Биз қишда икки қанот ҳимоячилар сотиб олишимиз керак, чунки бизни олдинда кўплаб ўйинлар кутмоқда“ – деган эди нидерландиялик мутахассис.
Айни дамда “қизил иблизлар” таркибида ушбу позициясида ўйнаётган яна бир футболчи Ван-Биссака клубни тарк этиши кутилмоқда. У ушбу мавсум барча чемпионатларда 4 дақиқа майдонда ҳаракатланди.
Ааронс ушбу мавсум чемпионшипда 17 та ўйинда майдонга тушди.
Фикрлар