Тен Хаг Роналду борасидаги миш-мишларга нуқта қўйди

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг январ ойидаги трансфер ойнасида Криштиану Роналду билан боғлиқ вазият фонида янги ҳужумчини сотиб олиш имконияти ҳақида фикр билдирди.

"Мен Роналдуга ишонаман, шунинг учун ҳозирда бу мавзу муҳокама қилинмаяпти. Криштианунинг мавсум охиригача жамоада қолишини истайиманми? Ҳа", - дея фикр билдирди тен Хаг.

Роналду интизомий сабабларга кўра бугунги "Челси"га қарши ўйинни ўтказиб юборади. Эслатиб ўтамиз, португалиялик Англия чемпионатининг аввалги турида Лондоннинг бошқа бир клуби - "Тоттенхэм" билан ўйинда захира ўриндиғини эрта тарк этганди.

Маълумот ўрнида, мавсум охирида Роналдунинг "Манчестер Юнайтед" билан шартномаси якунига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!