
Тен Хаг: Роналду борасидаги қарорни ўзим қабул қиламан
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг "Брентфорд"га қарши АПЛ 2-тур учрашувида ҳужумчи Криштиану Роналдунинг майдонга тушиши борасида фикр билдирди.
“У машғулотларда яхши қатнашди. Роналду яхши формада, шунинг учун тўлиқ икки тайм ҳам ўйнай олади.
Асосий таркибга келсак, эртага ҳаммасини ҳал қиламиз. Унинг дастлабки дақиқаларданоқ майдонга тушиши ҳақидаги қарорни ўзим қабул қиламан”, - дея тен Хагнинг сўзларидан келтиради “Manchester Evening News” нашри.
Маълумот ўрнида, "қизил иблислар" АПЛнинг биринчи доирасидаги "Брайтон"га қарши учрашувда 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган.
Фикрлар