Тен Хаг Роналдуга чиқиш эшигини кўрсатди
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг қишки трансфер ойнасида ҳужумчи Криштиану Роналдуни сотмоқчи. Бу ҳақда "Mirror" нашри хабар берди.
Роналду "Тоттенхэм"га қарши ўйин охирида захира ўриндиғини тарк этгани учун "Манчестер Юнайтед" асосий жамоаси машғулотларидан четлаштирилди. Футболчи "Челси"га қарши ўйин учун қайдномага киритилмаган.
37 ёшли португалиялик футболчи 2021 йилнинг август ойида "Манчестер Юнайтед"га ўтган ва бу мавсумда жамоа сафида 12 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва битта голли узатмани амалга оширган.
Фикрлар