Тен Хаг Роналдунинг клуб даражасида киритган 700-голига муносабат билдирди

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг Криштиану Роналдунинг клублар даражасида киритган 700-голи ҳақида гапирди.

"Яна қайсидир футболчи 700 та гол уриб, унинг натижасини такрорлай оладими? Айтиш қийин. Айтмоқчиманки, бу футболчи учун катта ютуқ. Криштиануни табриклайман. Мен у учун хурсандман. Шунингдек, бу унинг Премьер лиганинг жорий мавсумдаги биринчи голи бўлди. Бу унга келгуси ўйинларда янада кўпроқ гол уришга ёрдам беришига умид қиламан", деди Тен Хаг.

37 ёшли португалиялик АПЛ 9-туридан ўрин олган "Эвертон"га қарши ўйинда (2:1) АПЛнинг жорий мавсумидаги  илк голини урди. Бу гол португалиялик учун клуб фаолиятидаги 700-гол бўлди. Криштиану Роналду “МЮ”дан (144 та гол) ташқари, “Спортинг” (5 та гол), “Реал” (450 та гол) ва “Ювентус” (101 та гол) каби клубларда ҳам ўйнаган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!