Тен Хаг Роналдунинг ўрнини кўрсатиб қўйди!
“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Хаг нега Криштиану Роналдуни асосий таркибдан четлаштирганига изоҳ берди.
- Роналду захирадан ўйинга қўшилишдан бош тортди. Энди унда қилмишларини ўйлаб кўришга вақти бўлади. Мавсум бошида уни бу ҳолат такрорланмаслиги ҳақида қаттиқ огоҳлантирганман. (Роналду “Райо Вальекано” билан ўртоқлик учрашувида ҳам стадиондан кетиб қолган, таҳририят).
Футбол – жамоавий ўйин. Футболчилар ўзларига юклатилган вазифани бажаришлари, мен эса уларни назорат қилишим керак. Роналду жамоанинг муҳим ўйинчиси бўлиб қолаверади, - деди Эрик тен Хаг.
Криштиану Роналду захирада қолиб кетаётганидан норози бўлмоқда. У ҳозирга қадар барча турнирларда 12 та учрашувда қатнашиб, иккита гол ва битта ассист қайд этди.
Фикрлар