Тен Хаг: "Унинг юксак салоҳиятга эгалигига тан бердим"
Эрик тен Хаг Маркус Рэшфорднинг ўйинида рўй бераётган ўсиш ҳақида гапирди:
"Авваламбор, унинг улкан салоҳиятга эгалигига тан бердим Менинг ўйлашимча, ҳимоячиларни тезликда ортда қолдиришда ундан яхшироқ футболчи деярли йўқ.
Айни вақтда унга ўхшаган футболчилардан Мбаппе бор. Умуман олганда, Маркус тўпсиз ўйнайдиган энг яхшиларидан бири", - деди "қизил иблислар" устози.
Қайд этиш лозим, айни вақтда "Юнайтед" 25 ёшли футболчи билан узоқ йиллик шартномага имзо чекиш ниятида.
Фикрлар