Тен Хагнинг норасмий дебютида МЮ "Ливерпуль"ни йирик ҳисобда таслим этди
Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган Европа клублари ўртоқлик учрашувларида майдонга тушмоқда.
АПЛнинг икки гранди - МЮ ҳамда "Ливерпуль" Таиландда йиғин доирасида ўзаро назорат ўйини ўтказди. Унда "қизил иблислар" 4:0 ҳисобида зафар қучди.
Ҳисоб 12-дақиқада Жэйдон Санчо томонидан очилди. Биринчи тайм якунига қадар, Фред ҳамда Марсьялнинг голлари манчестерликларга йирик ҳисобдаги ғалабани тақдим этди. Клопп иккинчи бўлимда асосий футболчиларини майдонга туширди, аммо бу фойда бермади. Аксинча, 76-дақиқада МЮ футболчиси Факундо Пельистри орадаги фарқни 4 тага етказди.
"Қизил иблислар" кейинги беллашувни 15 июль куни "Мельбурн Виктори", мерсисайдликлар "Кристал Пэлас"га қарши ўтказади.
Фикрлар