Теннис. Бельгияда 8 миллион евродан ортиқ маблағ тикилган 375 та келишилган ўйин юзасидан суд бошланди!

Бельгиянинг Ауденарде шаҳрида келишилган ўйинлар бўйича суд жараёни бошланди. Бу ҳақда De Standaard нашрига таяниб Sports.ru сайти хабар бермоқда.

Унга кўра, 28 киши, жумладан, бир нечта бельгиялик теннисчилар тергов остида. Улар фирибгарлик, пул ювиш ва жиноий ташкилот тузишда айбланмоқда.

De Standaard маълумотларига кўра, 2015 йилда Бельгияда узоқ вақт яшаган арманистонлик фуқаролар – Й.Артур ва Х.Лендруш Брюссель қимор ўйинлари комиссиясига мурожаат қилишган. Айтиш керакки, улар бундан бир неча кун олдин Арманистондаги теннис мусобақасига 5 000 евродан озроқ пул тикишган ва 13 000 евро ютишган. Аммо букмекерлик компанияси менежери буни шубҳали деб ҳисоблаган ва уларнинг пулларини музлатиб қўйган. Кейинчалик Артур ва Лендрушнинг шикояти эса катта тергов бошланишига сабаб бўлди, чунки улар кичик ўйин учун катта миқдорда пул тикишган.

Бельгия нашрининг ёзишича, тергов 182 нафар теннисчидан иборат халқаро тармоқни назорат қилган арман тўдасининг раҳбари ҳисобланган С.Грегорига келган. Дунёнинг собиқ 113-ракеткаси Артур де Гриеф ҳам ушбу гуруҳ аъзоси бўлиши мумкинлиги таҳмин қилинмоқда. Аммо у бу борада ўзига қўйилаётган айбларни рад этган. 2021 йилнинг май ойида эса ушбу воқеалар сабаб номаълум муддатга дисквалификация қилинган.

Мисрлик теннисчининг айтишича, 2017 йилнинг май ойида Григорий унга махсус схема орқали 4000 евро ўтказиб берган. Худди шундай гувоҳликларни Болгария ва Словакия теннисчилари ҳам беришди.

Федерал прокурорларга кўра, камида 375 та келишилган ўйин содир бўлган. Тўловлар учун жиноятчилар букмекерлик компанияларидаги 1671 ҳисобдан фойдаланган. 2016 йилнинг июнидан 2018 йилнинг мартигача онлайн тўловлар учун махсус ҳисоб рақамига жами 8,2 миллион евродан ортиқ маблағ келиб тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!