Теофимо Лопеcнинг эҳтимолий рақиби эълон қилинди

  • 8 декабрь, 2020, 00:42
  • 0
  • Бокс

Профессионал бокснинг енгил вазн тоифасида (61 кг) WBC Franchise, WBА Super, WBО ва IBF чемпиони Теофимо Лопеc ўзининг навбатдаги жангини келаси йили баҳорда мажбурий даъвогар Жорж Комбобосга қарши ўтказиши кутилмоқда. Бу ҳақда Лопеснинг промоутери Боб Арум “Boxingscene” нашрига маълум қилган.

Шунингдек, Боб Арум ушбу жангни Комбобоснинг ватани  Австралияда мухлислар билан ўтказишга иштиёқманд эканлигини ҳам айтиб ўтган. 

23 ёшли Теофимо Лопес ( 16-0, 12 КО) 17 октябрь куни Василий Ломаченкони мағлуб этиб, катта шов-шувга сабаб бўлган эди. Айни ўша куни Камбобос ( 19-0, 10 КО) ҳам Лондонда Ли Селбини элиминатор жангида мағлуб этган ва мажбурий даъвогарга айланганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!