Терма жамоада ўйнаган футболчи учрашув пайтида отиб ташланди

Боливия терма жамоасининг собиқ футболчиси Серхио Хауреги Мексикадаги футбол учрашуви давомида отиб кетилди.

Proceso нашрининг хабар беришича, ҳаваскорлар ўртасидаги учрашувда қатнашган 38 ёшли Хауреги сув очиб олиш учу майдоннинг четига келади. Ўша пайт унинг ёнига номаълум шахс югуриб келиб, футболчига ўқотар қуролдан олти марта ўқ узади.

Қотил номаълум йўналишда қочиб кетган. Уни тўхтатишга ҳеч ким жазм қила олмаган.

Серхио Хауреги 2012 йили профессионал фаолиятини якунлаган эди. Ҳимоячи 2004-2005 йиллар давомида Боливия терма жамоасида 13 та учрашувда майдонга тушган. Шу баҳслардан 9 тасини жаҳон чемпионатининг саралашида ўтказган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!