Терма жамоада ўйнаган футболчини отиб кетишди

Туркия терма жамоасининг собиқ футболчиси Серхат Акинга номаълум шахслар ҳужум уюштириб, унга ўқ узишди.

Маълумотларга қараганда, Серхат оёғидан яраланган.

- Биз собиқ футболчимиз Серхат Акинга уюштирилган қуролли ҳужумни қоралаймиз. Унга тезроқ тузалишини тилаймиз. Жиноятчилар тез орада жавобгарликка тортилишидан умидвормиз, - дейилади “Фенербаҳче” клуби расмий сайтида тарқатилган баёнотди.

43 ёшли Серхат Акин Германиянинг “Карлсруэ” жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланади. Профессионал фаолиятини “Фенербаҳче”да бошлаган. Кейинчалик, Германия, Туркия ва Бельгиянинг бир неча жамоаларида тўп тепди.

Ўнг қанот ҳужумчиси бўлган Серхат Акин Туркия терма жамоаси сафида 16 та учрашувда иштирок этиб, рақиблар дарвозасини уч маротаба ишғол қилган.    

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!