Терма жамоага чақирилмаган "Барселона" футболчиларининг бирортаси ихтиёрий машғулотларга келмади

Хабарингиз бор айни дамда ФИФА кунлари муносабати билан футболчилар ўз терма жамоалари ихтиёрига жўнаб кетишган. Шу сабабли “Барселона” клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде терма жамоага чақирилмаган футболчиларни ихтиёрий машғулотлар ўтказишга таклиф қилди.

Бироқ, Record нашри тарқатган хабарга кўра уларнинг бирортаси ҳам клуб базасига келишмаган. Таъкидлаш керакки, каталонияликлар сафида Клеман Лангле (Франция), Малком (Бразилия) ва Кевин-Принс Боатенглар (Гана) терма жамоадан чақирув олишмаган. Жерар Пике эса Испания терма жамоасидаги фаолиятини якунлаган эди.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” айни дамда Ла Лигада яққон пешқадам ҳисобланади. Улар ЕЧЛ чорак финалида “Манчестер Юнайтед”га қарши баҳс олиб боришади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!