Терма жамоага саралаб олинган спортчилар имтиҳонсиз Олимпия захиралари коллежига қабул қилинади
Бу ҳақда АОКАдаги брифингда Жисмоний тарбия ва спорт вазири биринчи ўринбосари Равшан Эрматов маълум қилди:
«Президентимиз Мурожаатномада 2025 йилда Тошкентда ёшлар ўртасида бўладиган Осиё чемпионатини юқори савияда ўтказиш учун ҳозирдан жиддий тайёргарлик кўриш бўйича топшириқ бердилар.
10-12 ёшга тўлган ёш спортчилар учун энди тизимли мусобақалар йўлга қўйилади. Терма жамоага саралаб олинган спортчилар тўғридан-тўғри имтиҳонсиз Олимпия захиралари коллежига қабул қилинади. Улар 4 йил давомида — 2025 йилгача мақсадли равишда тайёргарлик кўриб боришади. Бу мамлакатимизда ўтадиган Осиё ўйинларида ўз натижаларини беради.
2020 йилда тизимдаги спортга ихтисослашган таълим муассасалари фаолиятини танқидий-таҳлилий ўргандик. Энг катта муаммо — мураббийларнинг машғулот жараёнларига илмий, замонавий методология асосида ёндашмаётгани, янги спорт технологияларидан фойдаланмаётгани экани аниқланди».
Фикрлар