Тевес агар фаолиятини якунламаса, Хитойда ўйнаши мумкин
Ads

Аргентинанинг “Бока Хуниорс” жамоаси форварди Карлос Тевес ўзининг келажак режалари ҳақида гапириб ўтди. Тажрибали ҳужумчи мавсум якунланганидан сўнг фаолиятини тугатиши мумкинлигини яширмади.

“Айни пайтда бор эътиборим жамоамга қаратилган. Очиғини айтсам, Хитой супер лигасида тўп суриш ҳақида ҳам ўйладим. Аммо бу амалга ошмаслиги ҳам мумкин. Боиси, чарчаганимни ҳис қиляпман. Шу сабабли ўзим учун ҳам ва яқинларим учун ҳам энг тўғри қарорни қабул қилишим керак”, - дейди Тевес Mundo Deportivo нашрига.