Тевес Роналдуни ортда қолдирди
Ads
 
 
Аргентиналик ҳужумчи Карлос Тевес жаҳонда энг катта маош оладиган футболчига айланди.
 
Хитойнинг "Шанхай Шэньхуа" жамоаси таркибига қўшилган 32 ёшли суперҳужумчи энди ҳафтасига 615 минг фунт миқдорида маош оладиган бўлди. Дунёнинг айни пайтдаги энг кучли футболчиси, тўрт карра "Олтин тўп" соҳиби Криштиану Роналдудек футболчи ҳам айни пайтда Тевесдан қарийб икки баробар кам маош олмоқда. "Реал" ўз етакчисига ҳафтасига 365 минг фунт тўлаяпти.
 
Аргентина чемпионатида ўнта учрашув ўтказиб, тўртта гол урган Тевес янги йилдан Хитой чемпионатида тўп сурадиган бўлди.