Тевесга Хитойда тўп суриш ёқмоқда
Ads

Аргентиналик ҳужумчи Карлос Тевес “Шанхай Шэньхуа”да фаолиятини давом эттиради ва Хитойни тарк этмаслигини маълум қилган.

– Ҳозирда умуман қайтиш ҳақида ўйламаяпман. Шанхайда керакли футболчилардан бириман. Шартномам ҳам бор. Шундай экан Хитойда яна бир мавсум бемалол тўп сураман. Кейин нима бўлишини келишув якунига етгандан сўнг ўйлаб кўраман, – дейди Тевес.