Тезкор! "Андижон" лицензиялашдан ўта олмаслиги мумкин
"Андижон" жамоаси ўзининг ёрқин ўйини ва муҳлислари билан айни дамда трендда бўлиб турган жамоа. Аммо ҳозирда клубни жиддий муаммо кутиб турибди. Биласиз, ҳар йили ОФК лицензиялаши ўтказилади. Жараёнда молиявий масалалар жуда жиддий аҳамият касб этади. Клубнинг ҳар қандай собиқ ва жорий ходимлари, футболчи ва мураббийлари олдидаги қарздорлиги 31 мартгача бартараф этилиши лозим.
SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, шу кунларда "Андижон"дан ўз ҳақини талаб қилиб бирданига бир нечта ташкилот ва шахслар ОФКга мурожаат қилди.
Хусусан, Армин Бошнякнинг агенти клубга ушбу футболчини олиб келиб бергани учун алоҳида тўловни талаб қилмоқда. Шунингдек, Туркиядаги клуб йиғин давомида жойлашган меҳмонхона ҳам орадан 1 йил ўтиб, клубдан қарзини талаб қиляпти. Шунингдек, Шаҳром Самиевнинг собиқ жамоаси "Милсами" ҳам "Андижон"дан трансфер пулини сўрамоқда.
Қизиқ жиҳати уларнинг барчаси айни лицензиялаш жараёни якунига етаётганда бир пайтда бир хил услубда ОФКга мурожаат қилишди.
Бугун якшанба эканини инобатга олиб, "Андижон" бу масалаларни ҳал эта олдими ёки йўқми, буниси катта сўроқ остидаги савол.
Фикрлар