Тезкор: Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги жанги санаси ва рақиби маълум бўлди

  • 22.04.2022 07:42
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Профессионал бокснинг оғир вазн тоифасида фаолиятини давом эттираётган ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов (10-0, 10 КО) ўзининг навбатдаги жангини 10 июнь куни Америка Қўшма Штатларининг Нью-Йорк шаҳрида ўтказади. 

Tecno

Probellum компанияси томонидан ташкил этиладиган бокс оқшомида Жалоловга бельгиялик Жек Муловайи (11-2-1, 7КО) рақиблик қилади. Ушбу оқшом "Show Time" канали орқали транслация қилинади ва Жалолов иштирокидаги баҳс марказий жанг бўлиши кутилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Жалолов 18 март куни Камил Соколовскини 5-раундда муддатидан олдин мағлуб этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!