Тезкор: “Барса” Мессини қачон олишини айтди
“Барселона” раҳбарияти ПСЖда ўйнаётган Лионель Мессини тезроқ ортга қайтармоқчи. Ана шу мақсадда каталонияликлар бу трансферни январь ойида амалга оширишга уринади, деб хабар тарқатди Sport.es сайти.
Аввалроқ, “Барселона” президенти Жоан Лапорта аргентиналик юлдузни жамоага қайтариш масаласи долзарб эканини таъкидлаганди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, каталонияликлар молиявий ишларини анча тартибга солиб олган. Бундан ташқари, январда ва ёзда таркибни тозалаш ва маошлар фондини қисқартириш ишлари давом эттирилади.
Бу сиёсат каталонияликларга Лионель Мессининг маошини кўтариш имкониятини беради. Аргентиналик ҳужумчининг ўзи келажаги бўйича Қатардаги жаҳон чемпионатидан кейин бир қарорга келишини айтган.
Фикрлар