Тезкор! Италия матбуоти: Шомуродов трансферига бир қадам қолди!

“Рома” ва “Болонья” римликлар ҳужумчиси Элдор Шомуродов трансфери бўйича музокараларни якунлаш арафасида турибди.

Италия футболига ихтисослашган https://footballnews24.it ҳамда https://www.pagineromaniste.com сайтларининг хабар беришича, “Болонья” спорт директори Жованни Сартори ўзбек ҳужумчиси бўйича “Рома” талабини қабул қилган.

Унга кўра, болоньяликлар Элдор Шомуродовни бир мавсум ижарада ўйнатади ва келаси ёз ҳужумчини сотиб олиш мажбуриятини қабул қилишга ҳам рози бўлгани айтилмоқда.

picture_19

Айни пайтда томонлар ўртасида ҳал қилиниши керак бўлган битта масала қолди. Манбаларнинг таъкидлашича, “Болонья” Шомуродовни трансфер қилиш мажбуриятини 10 миллион евро қилиб белгиланишини сўрамоқда.

Бир йил муқаддам ўзбек ҳужумчиси учун “Женоа”га 18 миллион евро тўлаган пойтахтликлар зарар миқдорини камайтириш учун болоньяликлардан 14 миллион евро талаб қиляпти.

“Болонья” спорт директори Жованни Сартори “Рома” клуби манфаатини ҳимоя қилаётган ҳамкасби Тьягу Пинтони Элдорни 10 миллион еврога қўйиб юборишга кўндириши қолди холос. Сартори келаси ҳафта ичида трансферни тўсиб турган 4 миллион евролик тафовутни йўққа чиқаришга ҳаракат қилиб кўради.

Болоньяликлар бош мураббийи Синиша Михайлович ҳужум чизиғида тажрибали Марко Арнаутовичга шерик бўладиган ва кейинчалик унинг ўрнига асосий тўпурар бўлиб қоладиган маҳоратли футболчи сифатида Элдор Шомуродовни танлаган.

“Рома” бош мураббий Жозе Моуриньо келаси мавсум Элдор Шомуродовга имкон бермаслигини маълум қилган. Янги чемпионатнинг биринчи турида ҳам португалиялик мутахассис легионеримизга имконият бермади.

Элдор фаолияти давомида Ўзбекистон, Россия ва Италия чемпионатларида тўп тепган. Миллий Суперлигамизда “Машъал” ва “Бунёдкор”, Россия премьер-лигасида “Ростов” ва Италия А Сериясида “Женоа” ва “Рома” шарафини ҳимоя қилиб, https://www.transfermarkt.world сайти маълумотига кўра,  клублар миқёсида жами 221 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 45 маротаба ишғол қилган ва жамоадошларига 23 маротаба голли пас узатган.

large_29

Бундан ташқари, айни пайтда Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ҳисобланган ҳужумчимиз мамлакат бош жамоасида 56 та учрашувда ўз ҳисобига 30 та тўп ёздириб қўйган.

Премьер-лига клуби Ўруновни олиш шартини айтди!

Европа клублари назарига тушган легионеримиз яна гол уриб, жамоасини биринчи ўринга кўтарди!

Шомуродовни олишга сўнгги уриниш!

Бизда ҳам айб бор. Шаҳбоз Умаровни бошқача жазолаш керак эди!

Шомуродов Россияга қайтадими?

“Рома”: Шомуродов супертўпурар йўлини тўсиб турибди!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!