Тезкор! ПСЖ Мбаппени сотмоқчи. Футболчи ҳам янги жамоа борасида бир қарорга келган

CHERY AUTO

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда "El Chiringuito" хабар бермоқда.

Tecno

Манбанинг маълум қилишича, форвард фаолиятини "Реал"да давом эттиришни хоҳлайди. Аввалроқ, Париж клуби футболчини текинга қўйиб юборгандан кўра сотиб юборишга тайёр эканлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. 

Маълумот учун, Мбаппе жорий мавсум барча мусобақаларда 29 та ўйинда майдонга тушиб, 29 та гол урган ва 7 та голга ассистентлик қилган. Унинг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. 

Comments

You must be logged in to commet!