Тезкор: Шомуродов ўзига янги жамоа танлади!

Элдор Шомуродов “Рома”ни январда тарк этишга биринчи номзод бўлиб турибди. Аслида Рим клуби раҳбарияти спорт директори Тьягу Пинтодан бош мураббий Жозе Моуриньо фойдаланмаётган ўнг яқин футболчини бошқа жамоаларга сотиб юбориш топшириғини олган.

Ўзбекистон ҳужумчи эса, харидорлари нақд ўйинчи сифатида “бўрилар”нинг янги йилдаги биринчи трансфери бўлиши тимоли катта.

Италия футболига ихтисослашган https://footballnews24.it сайти эксперти Маттио Сильвестрининг ёзишича, “Рома”га Элдор Шомуродовни сўраб, “Сампдория”, “Специя”, “Кремонезе”, “Болонья” каби А Серия жамоалари мурожаат қилган.

Eldor-Shomurodov-703x400

Бу жамоалар орасида “Сампдория”нинг мақсади анча жиддий. Бу жамоа ҳужум чизиғида жуда катта муаммолар бор. Генуяликлар мавсум бошидан бери Италия чемпионатида атиги олтита тўп киритган. Қулай вазиятлардан унумли фойдалана олмаслик оқибатида жамоа хавфли ҳудудга тушиб қолди.

Бош мураббий Деян Станкович қўл остида бешта италиялик ҳужумчи бор. Улар орасида энг тажрибалиси Фабио Квальярелла А Сериянинг қатор машҳур клубларида тўп тепган. Италия терма жамоасида ҳам бир неча бор тўпурарлик маҳоратини намойиш қилган. Шунга қарамай, бу форвард “Сампдория”да ҳали голлари ҳисобини очгани йўқ.

Умуман олганда, генуяликлар ҳужумидаги беш нафар ўйинчидан фақатгина икки нафари – ўз  даврида Италия терма жамоаси ҳужумчиси бўлган Франческо Капуто ва Маноло Габбьядини биттадан тўп киритишни уддалаган холос.

Шу боис, “Сампдория” январда “Рома” асосий таркибига киритилмаётган Элдор Шомуродовни ўз сафига қўшиб олиб, легионеримиз ёрдамида А Сериядаги жойини сақлаб қолиш учун курашни давом эттирмоқчи.

Яна бир нуфузли нашр - https://www.calciomercato.com сайтининг ёзишича, ўзбек ҳужумчисини олиш учун “Сампдория”нинг имкониятлари анча чекланган. Римликлар Шомуродовни 11 миллион еврога баҳоламоқда. Бу сумма Генуя клубига оғирлик қилиши айтиляпти. Қолаверса, Элдорнинг ўзи қуйи лигага тушиб кетиш хавфи бўлган жамоага ўтмайди. Яқинда ҳамюртимиз лигада жон сақлаш учун курашаётган “Кремонезе” таклифини рад этгани ҳақида хабарлар тарқатилди.

Яна бир катта манба – Corriere dello Sport нашри Элдор Шомуродовнинг фаолиятига доим муҳим маълумотни тарқатди.

Унга кўра, Элдор Шомуродов “Рома” раҳбариятини “Торино”дан бошқа ўзига оғиз солаётган клублар билан музокара ўтказмасликни сўраган.

27 ёшли форвард фаолиятини Туринда давом эттиришни истаяпти. “Торино” ҳам ёзда Андреа Белоттини бой берганидан кейин тўпурар ҳужумчи қидирмоқда. Ёзда бу клуб Шомуродов масаласида римликлар билан музокара қилганди. Туринликлар қишки трансферлар вақтида яна Элдор номзодига қайтиши катта эҳтимол сифатида баҳоланяпти.

BIG-shomurodov-roma-yokohama-1

Шомуродов жорий мавсумда А Серия ва Европа лигасида саккизта учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди.

Шомуродов пул олиб келиши керак!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Bexzod Azamatov
13/12/2022 10:16
Шунақа мижғов сайт. Нима кераги бор, шунча бекорчи гапларни! Битта гапни чайнивурасанлар, чайнивурасанлар. Хоп танлабди жамоа, энди кимни танлаганини билиш учун 30 марта йозилган гапларни қайта қайта ўқиб чиқиш кереми? Сал хурмат қилларин ўқувчиларни!
&
● 10 ●
12/12/2022 22:26
Далбаёб бу маколани ёзган кулингга кутагим.
&
Abrorm
12/12/2022 22:31
Bla wer qilib yotavogan bu admin bu maqolani aniq loʻnda ozgina sozgina qilib yozsa boʻladiku!
Маруф Маматханов
13/12/2022 08:24
Кани кайси жамоани танлабди аник факт бн езмайсанларми айлантиравермай одамлани ахмок килиб