Шомуродов пул олиб келиши керак!

“Рома” раҳбарияти бош мураббий Жозе Моуриньо ишонч билдирмайдиган ўйинчиларни сотиб юбориш орқали клуб бюджетини мустаҳкамлаш, янги футболчиларни олиш учун маблағ тўплаш, етакчилар билан маоши оширилган янги шартномалар тузишга эътибор қаратмоқда.

Клуб спорт директори Тьягу Пинто қишки ва ёзги трансфер ойналари давомида ўнга яқин футболчини бошқа жамоаларга тўлиқ трансфер қилишни режалаштирган. Рўйхатга мавсумни “Рома” сафида ўтказаётган ижрочилар ҳам, ёзда бошқа клубларга ижарага бериб юборилган чарм тўп усталари ҳам киритилди.

Тьягу Пинто мураббийлар штаби режасига киритилмаган ўйинчилар трансферидан 30 миллион евродан ошиқроқ маблағ ишлаб олишни кўзлаяпти.

XMfpUKs

Улар орасида январда клубни тарк этадиганлар номи маълум бўлиб улгурган. Португалиялик биринчилардан бўлиб, Элдор Шомуродовга харидор топишга ҳаракат қилмоқда. Чунки легионеримиз римликларнинг энг харидори кўп футболчисига айланиб улгурган. Италиянинг ўзидан “Специя”, “Монца”, “Кремонезе”, “Сампдория”, “Болония”, “Торино” каби клублар ўзбек футболчига асосий таркибдан жой беришга тайёр.

“Рома” раҳбарияти Элдор Шомуродовнинг трансфери клуб ғазнасига камида 11 миллион евро келтиришини кутмоқда. Ҳужумчимиз ҳам Жозе Моуриньо унга етарли даражада ўйин амалиёти бермаётгани боис, Римни тарк этишни режалаштираётган бўлса керак.

Яна бир қадр топмаган ҳужумкор футболчи Жастин Клюйверт ҳисобланади. Тьягу Пинто ёзда 23 ёшли ўйинчини “Валенсия”га юборган эди. Испан клуби ўнта ўйинда иккита гол урган футболчини тўлиқ трансфер қилмоқчи. Агар томонлар бу ишни январда амалга ошира олмаса, мавсум якунланганидан кейин келишувни якунлаб қўйиш мумкин. Клюйверт ҳам 12 миллион евро атрофида баҳоланган.

“Рома”га даромад келтирадиган трансферлардан бири Рик Карсдорпдир. Аслида нидерландиялик ўнг қанот ҳимоячиси жамоада ўз амплуасида энг зўри. Лекин у биргина хатоси Жозе Моуриньо томонидан қаттиқ танқид қилинганини кўтара олмади.

Рик жамоадан кетиб қолди, Япониядаги йиғинга бормади. Ортиқ Моуриньо қўл остида ўйнамоқчи эмас. Тьягу Пинто бу ҳимоячи бўйича катта клубларнинг ижара таклифини қабул қилмади. Римликларнинг мақсади ўйинчини тўлиқ сотиб юбормоқчи.

Карсдорпни оладиган клуб римликлар ғазнасига 10-12 миллион евро атрофида маблағ қўшиши талаб этилади.

Анча тажрибали ҳисобланган Элдор Шомуродов, Жастин Клюйверт ва Рик Карсдорп “Рома” кўзлаётган сумманинг асосий қисмини олиб келиши кутилмоқда.

шома

Шунингдек, “Рома” мутасаддилари Асосий таркибга кира олмаётган ёш ярим ҳимоячи Эдоардо Бове, жамоа Моуриньо қўлига ўтганидан кейин таркибдаги жойини йўқотиб, мавсумни ижарада ўтказаётган америкалик Брайан Рейнольдс, испан футболчилари – Гонсало Вильяр ва Карлес Пересдан ҳам тезроқ қутилмоқчи.

Беш рекордни урган легионеримиз жамоасидан кетди ва Европадан биринчи таклифни рад этди!

Ўзбекистон терма жамоасини енгишга мажбур эмасмиз!

Corriere dello Sport: Моуриньо Шомуродов “Рома”га келишини билмаган!

"Рома"ни қутқарган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?

Ўрунов жамоасиз қолганининг ҳақиқати очилди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!