Тезкор хабар! "Бухоро" "Арсенал"да ўйнаган футболчи билан шартнома имзолади (Фото)
"Бухоро" клуби икки ярим ҳимоячи билан шартнома имзоди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, бухороликлар бир нафар маҳаллий ва битта легионер билан шартнома имзолади. Улар Липартиа Жаба ва Давронбек Умиров. Грузиялик Липартиа Жаба ўтган биринчи мавсум Украинанинг «Арсенал-Киев» жамоасида тўп тепган. Бундан олдин Россиянинг «Анжи», Украинанинг «Заря» ва Грузия жамоалари шарафини ҳимоя қилган.
22 ёшли Давронбек Умиров «Бунёдкор» академияси тарбияланувчиси. Биринчи давра «Сўғдиёна» жамоасида фаолият юритган.


Фикрлар