Тезкор хабар! "Бухоро" канадалик ва тожикистонлик футболчиларни ўз сафига қўшиб олди (Фото)

Суперлига 2-давра бошланиши олдидан 12 июлдан бошлаб "Бухоро" жамоаси Тошкент шаҳрида тайёргарликни бошлади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Жамоа ўқув-йиғинига икки легионер келиб қўшилди. Улар канадалик ҳимоячи Милован Капор (сўнги клуби Беларусиянинг «Гомел» жамоаси) ва тожикистонлик ярим ҳимоячи Фатхуллоев Фатхулло (сўнги клуби Тожикистоннинг «Истиқлол» жамоаси).

photo_2019-07-14_17-55-40

Шунингдек бир нечта футболчилар билан музокаралар олиб борилмоқда. Бош мураббий Мухсин Муслимович жамоа ўзагини шакллантириш ва рақобатдош жамоа тузишга қаттиқ бел боғлаган.

Жамоа кунига икки маҳал машғулотлар олиб бормоқда. Машғулотларда асосий эътибор жисмоний тайёргарликка қаратилмоқда. Шунингдек, футболчилар билан техник ва тактик тайёргарлик олиб бориляпти. Режага кўра ушбу ўқув-машғулот йиғини 25 июлга қадар давом этиб, футболчилар йиғин давомида бир қатор назорат учрашувларида майдонга тушиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ҳайрулла Аҳмаджонов
14/07/2019 18:25
легионерла келса улага байрам тенг ярмини ўзиники қилади пулли
&
Ҳайрулла Аҳмаджонов
14/07/2019 18:24
блеее мураббийла шу футболчила орқасидан катта пул ишлайдида