Тезкор хабар! “Насаф” европалик кучли футболчини ўз сафига қўшиб олишга яқин

 

Иккинчи даврага қизғин ҳозирлик кўраётган Қаршининг “Насаф” жамоаси кеча, 21 июль куни клубнинг Қаршидаги қароргоҳида навбатдаги йиғинни бошлади.

Жасур Ҳасанов ва Ўткир Юсупов “Насаф”га йўл олиши мумкин

Ушбу йиғин доирасида жамоа таркибига янги футболчилар келиб қўшилиши кутилмоқда. Хусусан кечадан бошлаб Жасур Ҳасанов жамоа билан машғулотларда иштирок эта бошлади.

Жасур Ҳасанов “Насаф” машғулотларига қўшилди

Бу хали ҳаммаси эмас, “аждарлар” ўз сафига европалик маҳоратли легионерни қўшиб олишга яқин туришибди. Олинган маълумотларга кўра, футболчи яқин икки кун ичида Қаршига етиб келади.

SPORTS.uz ахборот порталига маълум қилишларича, айни вақтда “Насаф” ҳужумкор ярим ҳимоячи билан оғзаки келишувга эришган.

Қуйида футболчи ҳақидаги маълумотлар билан танишиб олишингиз мумкин:

Неманя Обрадович

(Сербия)

Туғилган санаси: 1989 йил, 29 май

Туғилган шаҳри: Белград (Сербия)

Амплуаси: Ўнг ва чап қанот ярим ҳимоячиси

Сўнги жамоаси: “Чукарички” (Сербия)

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!