Тезкор хабар! "Қизилқум" футболчиси 3 млн сўм жаримага тортилди

Тартиб-интизом Қўмитасининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда ЎзПФЛ расмий сайти хабар бермоқда. Унга кўра қуйидагиларга қарор қилинди.

 Суперлига

 “Қўқон-1912” – “Қизилқум” учрашувида тажовузкор ҳатти-ҳаракатлар амалга оширгани учун майдондан четлатилган “Қизилқум” клуби футболчиси Э. Бойдуллаев 1та учрашувга дисквалификация қилинди ва унга 3 миллион сўм миқдорида жарима белгиланди. 

ПРО-Лига

 “Машъал” – “Шўртан” учрашувида тажовузкор ҳатти-ҳаракатлар амалга оширгани учун майдондан четлатилган “Машъал” клуби футболчиси В. Шодиев 3та учрашувга дисквалификация қилинди ва унга ярим миллион сўм миқдорида жарима белгиланди. 

“Шердор” – “Локомотив-БФК” учрашувида ўйин қоидасини қўпол равишда бузгани учун майдондан четлатилган “Локомотив-БФК” жамоаси футболчиси С. Исмоилов 3та учрашувга дисквалификация қилинди ва унга ярим миллион сўм миқдорида жарима белгиланди. 

“Ифтихор” – “Лабса” учрашувида тажовузкор ҳатти-ҳаракатлар амалга оширгани учун майдондан четлатилган “Лабса” клуби футболчиси Ж. Шодмонов 3та учрашувга дисквалификация қилинди ва унга ярим миллион сўм миқдорида жарима белгиланди.

“Ифтихор” – “Лабса” учрашуви вақтида бош ҳакам ёрдамчиси шаънига номақул сўзлар ишлатгани учун четлатилган “Лабса” жамоаси бош директори Ш. Жўраев 2та учрашувга дисквалификация қилинди ва унга 5 миллион сўм миқдорида жарима белгиланди. Агар ушбу ҳолат яна такрорланадиган бўлса, Ш. Жўраевга нисбатан янада қаттиқроқ жазо чоралари кўрилиши белгилаб қўйилди. 

“Ифтихор” – “Лабса” учрашуви вақтида ҳакамлар шаънига номақул сўзлар ишлатгани учун четлатилган “Лабса” клуби ёшлар жамоаси мураббийи С. Тошев 3та учрашувга дисквалификация қилинди ва унга 5 миллион сўм миқдорида жарима белгиланди.  Агар ушбу ҳолат яна такрорланадиган бўлса, С. Тошевга нисбатан янада қаттиқроқ жазо чоралари кўрилиши белгилаб қўйилди. 

Футзал

“Қўқон-1912” – “Навбаҳор” учрашуви якунлангач рақиб жамоа дарвозабонини номақул сўзлар билан ҳақорат қилган “Навбаҳор” жамоаси аъзоси И. Жўраев 3та учрашувга дисквалификация қилинди ва унга 1 миллион сўм миқдорида жарима белгиланди.

“Қўқон-1912” – “Навбаҳор” учрашувида рақиб жамоа ўйинчиси И. Жўраевнинг юзига тарсаки туширган “Қўқон-1912” жамоаси аъзоси А. Зияев 3та учрашувга дисквалификация қилинди ва унга 1 миллион сўм миқдорида жарима белгиланди. 

Аёллар футболи 

“Пахтакор” – “Бухоро” учрашувида тажовузкор ҳатти-ҳаракатлар амалга оширгани учун майдондан четлатилган “Пахтакор” клуби футболчиси М.  Воҳидова 2та учрашувга дисквалификация қилинди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!