The Sun: Лукаку фаолиятини "Интер"да давом эттиради

“Манчестер Юнайтед” клуби ҳужумчиси Ромелу Лукаку фаолиятини “Интер”да давом эттиради. Бу ҳақда The Sun нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра 26 ёшли бельгиялик футболчи аллақачон “нерадзуррилар” раҳбарияти билан учрашган ва шахсий келишувга эришган. Унинг трансфери эса миланликларга 84 млн еврога тушиши айтилмоқда.

Маълумот учун, Лукаку МЮ сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У якунланган мавсум АПЛда жами 23та ўйинда майдонга тушди ва 12та гол ҳамда 1та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!