The Telegraph: "Манчестер Сити" Мессига ишонмоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Барселона" форварди Лионель Мессининг келажаги ноаниқлигича қолмоқда.

Аргентиналик ҳужумчининг каталонияликлар билан шартномаси 2021 йил ёзида якунига етади. Футболчи кейинги мавсумни қаерда ўтказиш бўйича сўнгги қарорини маълум қилгани йўқ.

The Telegraph нашри маълумотига кўра, "Манчестер Сити" Месси учун курашда ўзларини етакчи сифатида кўрмоқда. "Шаҳарликлар" раҳбарияти Лео "Барса"дан кетишига ишонмоқда.

Олдинроқ, француз нашрлари "кўк анор-ранглилар" сардори ПСЖ билан келишиб олгани хабар қилишган эди, бироқ кейинроқ Мессининг ўзи шартномаси якунлангунича бошқа клублар билан музокара ўтказмаслигини маълум қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!