Тиаго Силва: "Ливерпул"га қарши ўйин биз учун ҳал қилувчи баҳс бўлади

ПСЖ клуби ҳимоячиси Тиаго Силва УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 5-туридан ўрин олган “Ливерпул”га қарши бўлиб ўтадиган баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Ливерпул”ни мағлуб этишимиз учун яхши ўйин кўрсатишимиз керак. Бундай жамоага қарши ўртача ўйнаш камлик қилади. “Ливерпуль” – юқори савиядаги жамоа.

Бу биз учун ҳал қилувчи баҳс бўлади. Шу боис ушбу ўйинни нафақат юрак билан, балки ақл билан ҳам ўйнаш керак. Ҳар иккала жамоа ҳам юқори сифатларга эга ва шу боис ҳам арзимаган хато катта муаммоларга олиб келиши мумкин. Ўйин бизнинг стадионимизда, мухлисларимиз қаршисида ўтиши бизни янада руҳлантиради”, - дейди бразилиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ – “Ливерпуль” учрашуви 28 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 01:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!