Тимо Вернер 42 йиллик рекордни такрорлади

Хабарингиз бор кеча Германия Бундеслигасининг 16-турида “Лейпциг” сафарда “Боруссия” Дортмунд меҳмони бўлди ва 3:3 ҳисобида дуранг қайд этди. Шу куни меҳмонлар ҳужумчиси Тимо Вернер дубль қайд этди.

Эътиборлиси, 23 ёшли Вернер Бундеслиганинг дастлабки 16 та турида 18 та гол урган сўнгги 42 йил ичидаги илк немис футболчиси бўлди. Таъкидлаш керакки, бундай натижани сўнгги бор 1977/78 йилги мавсумда афсонавий Герд Мюллер қайд этган эди.

Маълумот учун, Вернер айни дамда Бундеслига тўпурарлар жадвалида “Бавария” форварди Роберт Левандовски билан бирга пешқадамлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!