Тимо Вернер апрелгача клубни тарк этиши аниқ бўлиши мумкин

"РБ Лейпциг" ҳужумчиси Тимо Вернер ёзда немис клубини 55-60 миллион евро эвазига тарк этиши мумкин, дея хабар бермоқда SportBild нашри.

Манбага кўра, футболчининг клуб билан шартномасида мана шундай банд киритилган, аммо бунинг учун Вернер трансферининг товон пули апрель ойи охиригача тўланиши керак бўлади.

Таъкидланишича, ҳужумчи учун "Ливерпуль" асосий даъвогар бўлиб қолмоқда, шунингдек вазиятни "Бавария" ҳам кузатиб бормоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)