Тимо Вернер кетма-кет иккинчи марта Бундеслигада тенгсиз бўлди
"Лейпциг" ҳужумчиси Тимо Вернер Германия бундеслигасининг декабрь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди.
23 ёшли футболчи ушбу унвонга кетма-кет икки марта эга чиқди. Германия терма жамоаси аъзоси ноябрь ойида ҳам миллий чемпионатнинг энг яхши футболчисига айланган эди.
Ўтган ой давомида ҳужумчи Германия чемпионатида тўртта ўйинда майдонга тушиб 5 гол ва бир голлик узатма муаллифига айланди.
Фикрлар