Тимо Вернер "РБ Лейпциг" тарихига кирди

Кеча Германия Бундеслигасининг 32-турида “РБ Лейпциг” сафарда “Манц” 3:3 ҳисобида дуранг ўйнади.

Шу куни меҳмонлар тўпурари Тимо Вернер ҳам ўз номига гол ёздириб қўйди. Эътиборлиси, 23 ёшли ҳужумчи шу тариқа “РБ Лейпциг” сафида Бундеслигада 50та гол урган илк футболчига айланди.

Маълумот учун, Вернер жорий мавсум “РБ Лейпциг” сафида жами 41та ўйинда иштирок этди ва 23та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!