Тимо Вернернинг қайси клубда тўп суришни истаётгани маълум

25 ёшли ҳужумчи мавсум охирида "Ливерпуль"га ўтишни хоҳламоқда. Лекин, агар унинг бу борадаги трансфери амалга ошмаса, ҳужумчи яна “Лейпциг”да қолишга тайёр.

Футболчини амалдаги шартномаси эса 2023 йилнинг ёзида ниҳоясига етади.

"The Atletic" хабарига кўра, жорий ёзда "Лейпциг" футболчини 60 миллион евро эвазига қўйиб юбориши мумкин.

Бир йилдан сўнг Тимо Вернернинг нархи 40 миллионга, 2022 йилнинг ёзида эса 25 миллионга тушиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)