Тимон Англияда кулгули маошга тўп суряпти
Ads

17 ёшли Жош Тимонга "Халл Сити" раҳбарияти арзимаган маош - ҳафтасига 150 фунт тўламоқда. Бу футболчи АПЛда тўп сураётган футболчилар орасида меҳнати энг арзон баҳоланган ўйинчидир.

Ёш футболчи ўтган шанба куни "Халл Сити" сафида "Сандерленд"га қарши АПлда дебютини ўтказди ва дарҳол энг кам маош олувчи футболчига айланди.

Бироқ, футболчи келажакда ишончли ўйин кўрсата бошлаша, моддий аҳволини яхшилаб олишига ишонмоқда.

SPORTS.uz