Тинимсиз гол ураётган Ҳарри Кейнни Англияга қайтарадиган клуб топилди
Узоқ йиллар “Тоттенхэм”да тўп тепиб, кўп гол уриш қобилиятига қарамай, катта совринларсиз қолиб кетган Ҳарри Кейн ёзда “Бавария”га кўчиб ўтганди.
Тажрибали ҳужумчи Германияда ҳам гол ура олишини исботлаб келмоқда. Кейн мюнхенликлар сафида барча турнирларда 31 та учрашувда майдонга тушиб, 31 та гол ва саккизта ассист қайд этди.
“Бавария” раҳбарияти Ҳарри Кейнни жамоага таклиф қилган бош мураббий Томас Тухель билан хайрлашишини билдирган. Бу ҳолат англиялик футболчига ҳам таъсир қилиши мумкин.
Бир неча мавсумдан бери Кейнни ўз сафида кўрмоқчи бўлаётган “Манчестер Юнайтед” 30 ёшл тўпурарни Англияга қайтаришга қарор қилди.
Манчестерликлар янги хўжайин сэр Жим Рэтклифф ёрдамида бу катта трансферни муваффақиятли амалга оширмоқчи.
Фикрлар