Тожикистон Суперкубоги. "Истиқлол" - "Хўжанд" баҳсида ҳаммасини битта гол ҳал қилди. Легионерларимиз эса...

  • 09 May 22:21
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Тожикистон Суперкубоги учун ҳал қилувчи ўйинда “Истиқлол” билан “Хўжанд” майдонда куч синашишди.

Tecno

Учрашув тақдирини ягона гол ҳал қилди. Захирадан майдонга туширилган Рустам Соировнинг 84-дақиқада киритган голи “Истиқлол”га навбатдаги Суперкубокни тақдим этди.

“Истиқлол” таркибидаги ягона ҳамюртимиз Муҳаммад Исаев майдонга тушмади, у захира ўриндиғида ҳам йўқ эди. Бунга сабаб жароҳати билан боғлиқ. “Хўжанд” сафида эса Фирдавс Абдусалимов ўйинни тўлиқ ўтказган бўлса, Шохруҳ Маҳмудхожиев 66-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди.

Comments

You must be logged in to commet!