Тожикистоннинг "Хўжанд" клубига икки нафар ўзбекистонлик футболчи қўшилди

Тожикистонда “Истиқлол”дан кейин иккинчи рақамли жамоа сифатида тилга олинадиган “Хўжанд” клуби ёзги йиғин давомида таркибига янги ўйинчиларни қўшиб олди. Эътиборлиси, трансфер қилинган футболчилар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор.

хужанд каримов

Жумладан, 29 ёшли ҳимоячи Олимжон Каримов “Хўжанд” клуби билан шартнома имзолади. У 10 йил давомида Ғузорнинг “Шўртан” жамоасида тўп сурган. Жорий мавсумнинг биринчи ярмини эса Тошкентнинг “Оқтепа” сафида ўтказди. “Хўжанд” клуби матбуот хизматининг хабар беришича, Каримов 29-рақам остида тўп суради.

хужанд абдусалимов

Олимжон Каримовдан ташқари, “Хўжанд” яна бир ўзбекистонлик футболчи Фирдавс Абдусалимов билан ҳам шартнома тузди. У 2013 ва 2015 йиллар давомида Ўзбекистон ёшлар терма жамоасида ўйнаган. Қолаверса, Самарқанднинг “Динамо”, “Шердор” ва “Жомбой” каби клубларида ҳам тўп сурганди.

Абдусалимов “Хўжанд”да ўзига 96-рақамни танлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!