Токио-2020. Абдураҳмонов бронза медали учун курашиш имкониятига эга бўлди!

Токио Олимпиадасининг эркин кураш бўйича баҳсларида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Бекзод Абдураҳмонов чорак финал босқичидан ўрин олган жанги россиялик Заур Сидаковга имкониятни бой берди. 

Асосий вақт якунига кўра Сидаков 13:6 ҳисобида ғалаба қозонди ва ярим финалга йўл олди. Финал остонасида Заур қозоғистонлик Данияр Кайсановни 11:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва ҳал қилувчи босқичга чиқди.

Бу билан ҳамюртимиз бронза медали учун курашиш имкониятига эга бўлди. Яъни, вакилимиз кетма-кет икки беллашувда ғалаба қозонган тақдирда, Ўзбекистон ҳисобига навбатдаги медални ёздириб қўйиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
05/08/2021 15:31
Албатта медални кутиб қоламиз. Омад тилаймиз.