Токио-2020. Бразилия финалда Испанияни мағлубиятга учратиб, олтин медалларни қўлга киритди

CHERY AUTO

Японияда “Токио-2020” Олимпиадасининг эркаклар ўртасидаги футбол мусобақаларида финал учрашуви бўлиб ўтди.

Tecno

Ҳал қилувчи баҳсда Испания ва Бразилия терма жамоалари олтин медаллар учун майдонга тушди. Қизиқарли ва муросасиз кечган учрашувда  бразилиялик Матеус Кунья ҳисобни очди. "Қизил фурия" вакили Микель Ойарсабаль иккинчи бўлимда мувозанатни тиклади.

Беллашувнинг асосий вақти дуранг билан тугагач, қўшимча таймларга мурожаат қилинди. 108-дақиқада Малком дарвозани ишғол этиб, жамоасига ғалаба олиб келди. Натижада Бразилия Токио-2020да олтин медалларга эга чиқди.

 

Comments

You must be logged in to commet!